Риштонда 2 та «Nexia» тўқнашиши оқибатида йўловчи тан жароҳати олди (фото)

Фарғона вилояти Риштон туманида 12 август куни 2 та «Nexia» тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Риштон туманида 12 август куни фуқаро Э.Э. бошқарувидаги кулранг «Nexia-2» русумли автомашинасини Фарғона кўчасида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Х.И. бошқарувидаги оқ рангдаги «Nexia-2» билан тўқнашиб кетган. Оқибатда Э.Э. бошқарувидаги автомашинада бўлган йўловчи У.A. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Попда «Nexia» ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ҳамда Фарғонада «Damas» ва мотоцикл тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар