Пневмонияга чалинганларни даволаш мақсадида Қўқонга 15 та кислород концентратори келтирилди

Пневмонияга чалинган беморларни даволаш мақсадида Фарғона вилояти Қўқон шаҳригага 15 та кислород концентратори олиб келинди. Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, аҳоли саломатлигини асраш мақсадида ҳомийлар томонидан 15та CPAP кислород концентраторлари келтирилган. Шулардан 6 та аппарат Коронавирус инфекциясини даволаш марказига, 7 та шаҳар Юқумли касалликлар шифохонасига ва 2 та шаҳар Марказий шифохонасига топширилган.

CPAP кислород концентраторлари пневмонияга чалинган беморларнинг ўпкасига сўнъий кислород етказиш ускуналари бўлиб, ўпкани етарли даражада кислород билан таъминлаш имконини беради. Ушбу кислород концентраторлари ёрдамида бир вақтнинг ўзида иккитагача бемор учун муолажалар ўтказиш мумкин.

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида 600 минг долларлик кислород заводи ўрнатилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда кунига 7 млн дона ниқоб ишлаб чиқарилаётганини маълум қилган.

Янгиликлар