Давлат хизматлари агентлигида хотин-қизлар учун 400 та янги иш ўрни очилади
Давлат хизматлари агентлигида хотин-қизлар учун 400 та иш ўрни очилиб, ишга кириш танлов асосида амалга оширилади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Давлат хизматлари агентлигида очилаётган иш ўринларининг 152 нафари шаҳарда, қолган 62 фоизи (248 та иш ўрни) эҳтиёжга кўра аҳоли оқими энг кўп бўлган, шу жумадан, қишлоқ жойларда ташкил этилган. Ишга кириш танлов асосида амалга оширилади. Давлат хизматлари маркази ходимлари замонавий компьютер ва электрон ахборот тизимларидан фойдалана олиши шарт.
Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бошқармаларига ҳаволада келтирилган манзиллар орқали электрон шаклда мурожаат қилишингиз мумкин.
Маълумот ўрнида, Агентлик тизимидаги мутахассисларнинг 70 фоизини ёшлар ташкил қилади, ДХАда фаолият юритаётган 3,5 мингга яқин ходимнинг 43 фоизидан ортиғини аёл ходим ташкил этади.
Аввалроқ Наманган туманида ДХА ўтказган сайёр қабулда 13 та мурожаат ҳал этилгани ҳақида хабар берилганди.