Наманган туманида ДХА ўтказган сайёр қабулда 13 та мурожаат ҳал этилди (фото)
Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси Наманган туманининг «Катта Тошбулоқ» ҳамда «Чорбоғ» маҳаллаларида сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Унда бошқарма, Наманган туман ФҲДЁ бўлими, туман давлат хизматлари маркази, Ёшлар ишлари агентлиги Наманган туман бўлими ҳамда дахлдор ташкилотлар вакиллари иштирок этган.
Маълум қилинишича, сайёр қабулда фуқаролар томонидан фарзандини боғчага жойлаштириш, ёшларни тадбикорликка йўналтириш, коммунал хизмат кўрсатиш тармоқларига уланиш, ФҲДЁ соҳасига оид, шунингдек, бандликни таъминлаш, куз-қиш мавсумидаги муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган мурожаатлар кўриб чиқилган. Мурожаатларнинг 13 таси жойида қаноатлантирилган, 10 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилган ҳамда 7 та мурожаат ўрганиш мақсадида назоратга олинган.
Қабул давомида «Катта Тошбулоқ» маҳалласида истиқомат қилаётган меҳнат фахрийси Жўрахон Аъзамов хонадонига бориб, отахондан хабар олинган ва ногиронлик аравачаси топширилган.
Аввалроқ Қўқон шаҳар ҳокими ўтказган сайёр қабулда 29 та мурожаат тинглангани, Самарқандд туманида ўтказилган сайёр қабулда 20 га яқин мурожаат ўрганилгани хабар қилинган эди.