Қўқон шаҳар ҳокими ўтказган қабулда 29 та мурожаат тингланди (фото)
Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокими ўтказган қабулда 29 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилиниша, «Наврўз» маҳалласидаги Алишер Навоий мавзеси, 102-уй, 28-хонадонда яшайдиган Дилнора Юлдашеванинг турмуш ўртоғини соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам кўрсатиш масаласи ижобий хал этилган.
Шунингдек, «Урганжибоғ» маҳалласидаги Урганжибоғ кўчаси, 20-хонадонда яшовчи Ҳаётхон Холдорованинг юрагида туғма нуқсон билан туғилган фарзандига жарроҳлик операцияси учун маблағ ажратиш тўғрисидаги мурожаатига ечим топилган. «Истиқлол» маҳалласидан Мадинахон Мелиқўзиеванинг олий ўқув юртига контракт тўловига ёрдам кўрсатиш масаласидаги мурожаатлари ижобий хал этилган.
Қабулда жами 29 нафар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакилларининг мурожаатлари кўриб чиқилиб, кўтарган муаммолари юзасидан ёрдам кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Асака ҳокими ўтказган қабулда 100 дан ортиқ мурожаат ҳал этилди. Шунингдек, Бешариқда прокурор ўтказган сайёр қабулда 3 кишининг мурожаати ҳал этилгани хабар қилинди.