Бешариқда прокурор ўтказган сайёр қабулда 3 кишининг мурожаати ҳал этилди

Фарғона вилояти Бешариқ туманида 10 октябрь куни прокурори ўтказган сайёр қабулда 3 кишининг мурожаати ҳал этилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Бош прокуратураси ахборот хизмати

Таъкидланишича, Бешариқ туманида 10 октябрь куни ёшлар ва хотин-қизлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул давомида Фарғона вилоят прокурори Улуғбек Бердиқулович Қосимов томонидан жами 17 нафар фуқаронинг, жумладан, ёш ва хотин-қизнинг мурожаати тингланиб, 3 та мурожаат жойида ҳал қилинди.

Фото: Фарғона вилояти Бош прокуратураси ахборот хизмати

Хусусан, фуқаро Н.Турсунова ва бошқа икки нафар хотин-қизнинг ишга жойлашиш билан боғлиқ мурожаати кўриб чиқилиб, уларнинг меҳнат бандлиги таъминланди. Қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан уларни тезкор ҳал қилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Aввалроқ Қўштепа туман прокурори ўтказган сайёр қабулда 2 кишининг мурожаати жойида ҳал этилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар