Қўштепа туман прокурори ўтказган сайёр қабулда 2 кишининг мурожаати жойида ҳал этилди

Фарғона вилояти Қўштепа туман прокурори 2-сектор раҳбари томонидан сектордаги «Хумдон» маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, сайёр қабулда 11 нафар фуқародан 9 та муаммо ва таклифлар келиб тушган. Шундан 2 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилган. Маълум қилинишича, 3 нафарининг мурожаатига тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан тушунтириш берилган. Қолган 4 нафар фуқародан сектор раҳбари номига ариза олиниб, қисқа муддатда ҳал қилиш учун тегишли ташкилотларга назоратга олиб юборилган.

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, сайёр қабул сўнггида вилоят прокуратурасининг бўлим бошлиғи билан мазкур маҳалладаги 3-сонли умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик холати ҳам ўрганилган.

Фото: Қўштепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Ургутда Самарқанд вилоят прокурори ўтказган қабулда 44 та мурожаат ва Шаҳрихонда вилоят прокурори ўтказган қабулда 18 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Андижон шаҳар ҳокими ўтказган қабулда уйи йўқ фуқарога уй берилиши ҳамда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасида ўтказилган қабулда 18 та мурожаат тинглангани маълум қилинди.

Янгиликлар