Шаҳрихонда вилоят прокурори ўтказган қабулда 18 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида вилоят прокурори ўтказган қабулда 18 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Шаҳрихон туиани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, вилояти прокурори Ғайрат Фозилов аёллар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш соҳасига жалб қилиш, ушбу йўналишда фуқароларни қийнаб келаётган масалаларни бартараф этиш мақсадида Шаҳрихон туманида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказган.

Учрашувда фуқаролар кредит олиш, ишга жойлашиш, ўз бизнесини йўлга қўйиш, ички кўчаларни таъмирлаш ва бошқа масалаларда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган. Ушбу жараёнда 18 нафар фуқаронинг мурожаати шу жойнинг ўзида ҳал этилган. Бажарилиши маълум бир муддатни талаб қиладиган 7 та масалани ўрганиб, ҳал қилиш юзасидан масъул ташкилотлар раҳбарларига кўрсатмалар берилган ва ижроси назоратга олинган.

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, вилоят прокурори 44-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, муассасанинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда ўқув жараёнида карантин талабларига қай даражада амал қилинаётгани билан танишган.

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Фарғона туманида ўтказилган сайёр қабулда 12 та мурожаат, Самарқанддаги махсус профилактик тадбирда 25 та низоли оила муаммоси жойида ҳал этилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар