Фарғона туманида ўтказилган сайёр қабулда 12 та мурожаат жойида ҳал этилди

Фарғона туманида 22 cентябрь, сешанба куни вилоят прокурори томонидан сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, сайёр қабул жараёнида жами 22 нафар фуқаронинг мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг 12 таси шу куннинг ўзида ижобий ҳал қилинди, 10 та мурожаатнинг кўриб чиқилиши назоратга олинган.

Қайд этилишича, фуқаро С.Д.нинг турмуш ўртоғига ногиронлик аравачаси, фуқаро Г.Б.нинг тадбиркорлик фаолиятини  бошлаши учун тикув машинаси олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари жойида ҳал этилган.

Фото: Фарғона туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, 5 нафар фуқаронинг ишга жойлашиш билан боғлиқ мурожаатлари шу куннинг ўзида кўриб чиқилиб, улар ҳам иш билан таминланган.

Фото: Фарғона туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Оқдарёда Солиқ қўмитаси ўтказган сайёр қабулда 8 кишининг мурожаати жойида ҳал қилингани ва Нуробод тумани ҳокими ўтказган қабулда 10 та мурожаат ҳал этилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Президент маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов Қорақалпоғистоннинг қатор туманларида сайёр қабул ўтказгани ҳамда Фарғона туманидаги сайёр қабулда 12 нафар фуқаро мурожаати жойида ҳал этилгани маълум қилинди.

Янгиликлар