Оқдарёда Солиқ қўмитаси ўтказган сайёр қабулда 8 кишининг мурожаати жойида ҳал қилинди

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Солиқ қўмитаси ўтказган сайёр қабулда 43 та мурожаат ўрганилди. Бу ҳақда вилоят давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати

Хабарга кўра, сайёр қабулни Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Аловитдин Инагамов Оқдарё туманининг «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказган. 43 та мурожаат 29 нафар фуқародан келиб тушган. Қабулда 8 кишининг мурожаати жойида ҳал қилинган.

Фото: Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати

Мурожаатлар трансфарматор ва симёғочларни алмаштириш, йўлни таъмирлаш, газ баллонларини ўз вақтида етказиш, мактаб ёнидан ўтган йўлга йўл белгилари ўрнатиш, соғлиқларини тиклашда амалий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалалар юзасидан бўлган.

«Ўтказилаётган сайёр қабуллар ҳудудларда ўзгариш бўлишида муҳим ўрин тутади, албатта. Мана, йўлларимиз таъмирланиб, автомашиналар равон кўчаларда ҳаракатланмоқда. Аммо баъзи ҳайдовчилар тезликни жуда ошириб юборишаяпти. Кўча атрофида истиқомат қилувчилар, хусусан, мактаб ўқувчилари учун бу хавф туғдиради, албатта. Шу сабабли кўчамизга тезликни меъёрга солувчи йўл белгилари ўрнатилишида амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилдим», — дейди мурожаатчилардан бири Абдусамад Муртазоев.

Фото: Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати

Шунингдек, вилоят 4-сектори раҳбари «Узунқишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари учун моддий ёрдам пуллари тарқатилиши билан танишди. Бундан ташқари, Оқдарё туман 4-сектор ҳудудига бириктирилган 9 та маҳаллада истиқомат қилувчи 350 та оилаларнинг 729 нафар 16 ёшга тўлмаган болалар учун 364 миллион 500 минг сўм тарқатилиши режага киритилди.

Фото: Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати

Аввалроқ Ғиждувон тумани ҳокими ўтказган қабулда 20 та мурожаат, Қоракўл ҳокими ўтказган қабулда 21 та мурожаат ҳал этилгани ҳақида хабар берилганди.