Қоракўл тумани ҳокими ўтказган қабулда 21 та мурожаат жойида ҳал этилди

Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокими Шерали Саломов бошчилигида 15 cентябрь куни сектор раҳбарлари фуқаролар мурожаатлари юзасидан қабул ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, қабулда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари ва фуқаролар иштирок этган.

Маълум қилинишича, қабулда жами 48 нафар фуқаро муаммолари тингланди. Улар томонидан намунавий лойиҳа асосида қурилиши режалаштирилган уй-жойлардан ажратиб бериш, «болалар пули»ни расмийлаштиришда моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш билан боғлиқ ва шу каби бошқа масалалар бўйича муаммолар кўриб чиқилган. Туман ҳокими сектор раҳбарлари томонидан 21 та мурожаат шу ернинг ўзидаёқ ҳал қилинган.

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, 17 та долзарб масалани ҳал этиш ва ечимини топиш ваколатига эга бўлган корхона, ташкилот, муассасаларга муддат белгиланиб, тегишли органлар томонидан назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилган.

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Қоракўлда ташкил этилган вилоят прокурори иштирокидаги сайёр қабулда 10 дан ортиқ мурожаат жойида ҳал этилгани, Бухорода ҳоким сайёр қабулига келиб тушган 50 дан ортиқ мурожаатнинг 11 тасига  ечим топилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар