Қоракўлда ташкил этилган вилоят прокурори иштирокидаги сайёр қабулда 10 дан ортиқ мурожаат жойида ҳал этилди (фото)

Бухоро вилояти Қоракўл туманида 10 сентябрь куни вилоят прокурори Дилшод Наджимович Файзиев иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, сайёр қабулда туман ҳокими Шерали Саломов бошчилигидаги ҳокимлик мутасаддилари, вилоят ва туман прокуратураси, ички ишлар бўлими раҳбар ва ходимлари, ташкилот, корхона ҳамда муассасаларнинг масъуллари иштирок этган.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, тадбир олдидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташкилотчилигида корхона, ташкилот, ўқув муассасалари томонидан бўш иш ўринлари ҳамда ҳунармандлар ярмаркаси ташкил этилган.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Сайёр қабулда «Полвонлар» ва «Мизақалъа» маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бошқа маҳаллалар аҳолиси вакилларининг 20 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинган.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг 10 дан ортиғи жойида ҳал этилган.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Когонда 50 дан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлиги таъминлангани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Ғиждувонда ўтказилган 1-сектор сайёр қабулида 6 та мурожаат ҳал қилингани, Пешку ҳокимининг сайёр қабулида 11 нафар фуқаронинг мурожаатлари жойида ҳал этилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар