Ғиждувон тумани ҳокими ўтказган қабулда 20 та мурожаат ҳал этилди (фото)

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳокими ўтказган қабулда 20 та мурожаат ҳал этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, жараёнда 48 нафар фуқаро қабул қилинган. Шундан 20 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ижобий ҳал этилган. 18 нафар фуқаронинг мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Қолган 10 нафар фуқаро аризасининг ҳал қилиниши назоратга олинди.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қабул қилинган мурожаатлар сохалар ҳамда маҳаллалар кесимида муҳокама қилинган. Тегишли ташкилот раҳбарларига йўналтирилиб, мазкур масалаларнинг ечими борасида туман ҳокимлиги ва туман Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинган.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Қоракўлда ташкил этилган вилоят прокурори иштирокидаги сайёр қабулда 10 дан ортиқ мурожаат жойида ҳал этилгани, Бухорода ҳоким қабулига келиб тушган 50 дан ортиқ мурожаатнинг 11 тасига  ечим топилгани ҳақида хабар берилган.

Шунингдек, Қоракўл тумани ҳокими ўтказган қабулда 21 та мурожаат жойида ҳал этилган.

Янгиликлар