Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида ўтказилган қабулда 18 та мурожаат тингланди

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шуҳрат Aлиев 30 cентябрь, чоршанба куни вилоят Ички ишлар бошқармасида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, қабул давомида жами 18 та мурожаат тингланиб, шундан:

  • 6 таси тезкор хизматлар фаолиятига;
  • 5 таси дастлабки тергов ҳаракатлари билан боғлиқ;
  • 4 таси кадрлар билан ишлаш соҳасига (1 та ички ишлар органлари хизматига ишга кириш, 1 та қайта тиклаш, 1 та бошқа лавозимга ўтказиш, 1 та ходимнинг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб);
  • 2 таси ИИБ моддий техника таъминоти бошқармасига (пенсия таъминоти бўйича);
  • 1 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасига тааллуқли бўлган.

Қайд этилишича, мурожаатларнинг барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олинган. Тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига мурожаатларни кўриб чиқиб, қонуний қарор қабул қилиш учун кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинган.

Шунингдек, Оқдарёда Солиқ қўмитаси ўтказган сайёр қабулда 8 кишининг мурожаати жойида ҳал қилингани ва Нуробод тумани ҳокими ўтказган қабулда 10 та мурожаат ҳал этилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Президент маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов Қорақалпоғистоннинг қатор туманларида сайёр қабул ўтказгани ҳамда Фарғона туманидаги сайёр қабулда 12 нафар фуқаро мурожаати жойида ҳал этилгани маълум қилинган.

Янгиликлар