Сўх туманида қуввати 100 кВА бўлган 49 миллион сўмлик трансфарматор пункти ўрнатилди

Фарғона вилояти Сўх туманида 24 октябрь куни қуввати 100 кВАли қиймати 49 миллион сўмлик трансформатор ўрнатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Сўх туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, 24 октябрь куни тумандаги 1-сектор ҳудудига кирувчи «Тул» маҳалласи Ёшлик кўчасида истиқомат қилувчи аҳолини электр-энергиясидан бўлган муаммолари бартараф этилган. Сўх туман электр тармоқлари бош муҳандиси Додоориф Рауповнинг маълумотига кўра, Сўх туманига давлат Дастури доирасида шу кунгача 35 та трансформатор олиб келинган. «Тул» маҳалласи Ёшлик кўчасига ҳам замонавий 100 кВАли КТПМ русумли, қиймати 49 миллион сўмлик трансформатор ўрнатилган.

Фото: Сўх туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Президентнинг 4798-сонли қарори асосида қабул қилинган чора-тадбирлар Дастури доирасида туманнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 46 та трансформатор пунктларини модернизация қилиш, 103,1 километр ҳаво тармоқларини янгидан қуриш ва таъмирлаш режалаштирилган. Шунингдек, 14 минг аҳоли хонадонларига онлайн режимда ишлайдиган олдиндан тўлов тизимига эга электрон электр ҳисоблагичларни ўрнатиш кўзланган.

Фото: Сўх туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Фарғона вилоятида электр энергияси билан таъминлаш имконияти 250 МВА қувватга оширилгани ҳақида хабар берилганди.