«Уни шифокорлар ўлдиришди»: Бобур Йўлдошев биринчи хотинининг ўлими ҳақида гапирди — видео

Ўзбекистон каналларида киноактёр Бобур Йўлдошевнинг янги интервьюсидан парчалар тарқалишда давом этмоқда.

Бу сафар у шахсий ҳаётига оид саволларга очиқчасига жавоб беришга қарор қилди. Суҳбат давомида актёр биринчи рафиқаси мавзусига ҳам тўхталиб ўтди.

«У билан никоҳимиз бор эди. Ўшанда мен 19 ёшда эдим. Биринчи хотиним шифокорлар қўлида эрта вафот этди. Улар уни ўлдиришди. Унинг йўтали кучайганида ва унга сил касаллиги ташхиси қўйилганди. Шифокорлар кучли антибиотиклар беришди. Унинг туғма юрак нуқсони бор эди. У чидай олмади ва икки кундан кейин вафот этди. Кейинчалик унда сил касаллиги эмас, бронхит бўлгани маълум бўлди. Агар у тўғри ташхис қўйилиб, дорилар ичганида тузалиб кетган бўлар эди», деди у.

Янгиликлар