Маймунчечакнинг хавфли аломати маълум қилинди

Россия Фанлар академияси аъзоси, вирусолог Петр Чумаков маймунчечакнинг характерли аломати йиринг эканини маълум қилди.

Вирусологга кўра, тери тошмаси пайдо бўлганда, уни бошқа касаллик билан чалкаштириб юбориш қийин бўлади.

«Бу аломат коронавирус учун ҳам характерли эмас. Шунга қарамай, ковидда ҳам терида кичик тошмалар пайдо бўлади. Лекин барибир, маймунчечак танада йиринглар юзага келиши билан ажралиб туради», — деган мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, инфекциянинг дастлабки кўринишлари ўзига хос эмас. Касаллик симптомсиз кўринишда ҳам намоён бўлади ва у бир неча ҳафта давом этади. Маймунчечак узоқ муддатли алоқада ҳаво томчилари орқали юқади. ЖССТ раҳбари касаллик кўпинча жинсий алоқада бўлган эркакларда учраётганини айтган. Маймунчечакнинг асосий белгилари иситма, бош, мушак ва бел оғриғи, лимфа тугунларининг кенгайиши, титроқ ҳамда чарчоқни ўз ичига олади.