Ўзбекистонда қанча талаба ижарада тураётгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2023 йил 1 март ҳолатига солиқ органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномалари сони 307 063 тани ташкил этди.

Маълум қилинишича, жисмоний шахслар ўртасида тузилган 228,5 мингта ижара шартномалари асосида 21,7 миллиард сўм даромад солиғи ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 53,7 фоизга ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 34,4 фоизга ошган.

Юридик шахслар ўртасида тузилган 78,5 мингта ижара шартномалари асосида 39,8 миллиард сўм даромад солиғи ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 25,9 фоизга ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 35,6 фоизга ошган.

  • Талабалар билан тузилган ижара шартномалари сони – 50 976 та;
  • ижарада турувчи талабалар сони – 83 018 нафар.

Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Уларга даромад солиғидан 7,8 миллиард сўм имтиёз қўлланган.

Янгиликлар