Ўзбекистонда бинолар деворларида ишланган мозаикалар маданий мерос рўйхатига киритилади

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 25 мартдаги «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, республика ҳудудида жойлашган бинолар деворларида ишланган мозаика композициялари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхатига киритилади.

Рўйхатдаги мозаикалар давлат кадастрига киритилади. Объектларнинг кадастр ҳужжатларига уларнинг маданий қиймати борлиги тўғрисидаги ёзув қўшилади.

Маданий мерос агентлиги Кадастр агентлиги ва ҳокимликлар билан ушбу объектларни белгиланган тартибда давлат кадастри рўйхатига киритиш чораларини кўради.

Бу рўйхатга киритилган объектлар мавжуд бўлган турар жой ва нотурар жойлардаги, уларнинг муҳофаза тегралари ва туташ ҳудудларида режалаштирилган қурилиш ишлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолият тури Маданий мерос агентлигининг хулосаси олингандан сўнг амалга оширилади.

Янгиликлар