Бухорода 28 август куни ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 28 август, жума куни Бухоро вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «unsplash.com»

Унга кўра, Бухорода ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.