Қўрғонтепада ўтказилган қабулда 12 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида 12 нафар фуқаро иштирокида қабул жараёни ўтказилди. Бу ҳақида Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида 27 сентябрь куни ўтказилган фуқаролар қабулига 12 нафар фуқаро ташриф буюрди. Фуқаролар туман ҳокими Авазбек Эргашев, ИИБ бошлиғи ва туман прокуратурасининг масъул раҳбарлари иштирокида қабул қилинди.

Фото: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, 12 нафар фуқаронинг мурожаатидан 10 таси қонуний равишда ўрганиб чиқиш ва тўғридан-тўғри ечим сари йўналтиришга топширилди.

Фото: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, 2 нафар фуқаронинг оилавий ажрим юзасидан билдирган мурожаатини туман раҳбари ва мутасаддилар ҳар икки томон оила аъзолари иштирокида ўрганиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нуробод тумани ҳокими ўтказган қабулда 10 та мурожаат, Бўстон тумани ҳокими ўтказган қабулда эса 14 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар