Германия элчиси ҳам AОКAнинг огоҳлантириш хатларига муносабат билдирди

Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Оверфельд 27 ноябрь куни ўзининг Twitter’даги саҳифасида Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг маҳаллий нашрларга қилган танқидидан ҳайрон қолганини ёзиб қолдирди.

Фото: «Kun.uz»

«Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ‘Kun.uz’, ‘Газета.uz’ ва бошқа ОAВга нисбатан қилган танқидидан ҳайрон бўлдим.

Aгар аҳоли томонидан газ ва электр энергиясини етказиб бериш хизматларининг ёмон ишлаётгани ҳақида ҳақли танқид бўлса, матбуот ҳам бу ҳақда хабар беришга ҳақли. Бу давлат агентлиги томонидан ОAВни танқид қилиш учун сабаб эмас. Матбуот жамоатчилик муҳокамасида ўз вазифасини бажаради, холос», — деб ёзган Гюнтер Оверфельд.

Скрин: Twitter/ @germanyinuz

Элчининг бу твитига блогерлар Никита Макаренко, Зафар Солижонов, Хуршид Далиев ва Нозим Сафаров муносабат билдирган.

«AОКA зудлик билан матбуот анжумани чақириб, журналистлар ва аҳолидан жўнатилган хатлар учун узр сўраши керак», — деб ёзган Макаренко.

Зафар Солижонов ва Хуршид Далиев эса AОКA раҳбари ушбу ҳолатга расмий муносабат билдириш кераклигини таъкидлаган.

«Журналист ва блогер Макаренко АОКАнинг узр сўраши ва Ходжаевнинг истеъфосини сўрашга чақирмоқда. Менимча, у хом-хаёлларга берилмоқда», — дея қайд этган Нозим Сафаров.

Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни «Kun.uz», «Газета.uz» ва «Podrobno.uz» таҳририятлари Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан огоҳлантириш хати олгани ҳақида хабар берди. Юборилган хатлар мазмунига кўра агентлик таҳририятларни нохолисликда айблаб, «жиддий ҳуқуқий оқибатлар»дан огоҳлантирган.

Шунингдек, 26 ноябрь куни «Daryo.uz» таҳририяти ҳам AОКAдан олгани ҳақида хабар берган. «Daryo»га берилган «огоҳлантириш» ҳам бошқа сайтларники билан мазмунан бир хил эканлиги маълум қилинган.

Янгиликлар