ЖССТ коронавируснинг асосий ташувчилари ким эканини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг асосий ташувчилари эмланмаган одамлар эканини маълум қилди.

TOPSHOT — A healthcare worker wearing a protective suit attends to a COVID-19 coronavirus patient at the Intensive Unit Care (ICU) of the Vall d’Hebron Hospital in Barcelona on April 6, 2020. — Spain declared a fourth consecutive drop in the number of coronavirus-related deaths with 637 over the past 24 hours, the lowest number in nearly two weeks. (Photo by PAU BARRENA / AFP) (Photo by PAU BARRENA/AFP via Getty Images)

Унинг сўзларига кўра, вируснинг асосий ташувшиси эмланмаган одамлар бўлиб, ташкилот айни пайтда эмланиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир кишини ушбу имкониятдан унумли фойдаланишга ва тўлиқ эмланиш циклини якунлашга чақирмоқда. «Бу, айниқса, 60 ва ундан катта ёшдаги одамлар гуруҳи учун муҳимдир», — дея қайд этган ЖССТ вакили.

Унинг қўшимча қилишича, кўплаб тадқиқотлар профилактика чораси самарадорлигини кўрсатмоқда. Хусусан, ниқоб тақиш ва хонани шамоллатиш муҳим аҳамиятга эга, аммо бошқа чоралар билан биргаликда қўлланилганда унинг таъсири сезиларли даражада кучаяди.

«Барча профилактика чораларини қўллаш — ниқобдан фойдаланиш, қўл ва нафас олиш йўллари гигиенасига риоя қилиш, масофа сақлаш, биноларни етарли даражада шамоллатиш, тест, карантин, изоляция ҳамда инфекциянинг олдини олиш ва назорат қилишнинг бошқа чоралари максимал ҳимояни таъминлайди», — дея хулоса қилган вакил.

Янгиликлар