ДХХ Тошкентда ҳокимликнинг мансабдор ходимини пора билан ушлади

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлигининг мансабдор ходимини пора билан қўлга олди.

Маълум бўлишича, ходим 2 фуқаро билан тил бириктириб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахсга Зангиота туманидан 12 гектар ер олиб беришни ваъда қилган. У бунинг эвазига тадбиркордан 1 миллион 560 минг доллар талаб қилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Мансабдор ходим пойтахтдаги ресторанда аванс сифатида 50 минг доллар олган вақтида ушланган.

Янгиликлар