Туркияда халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик қўлга олинди

Истамбулда (Туркия) халқаро қидирув эълон қилинган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакатнинг Бош элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Аниқлик киритилишича, 44 ёшли З.Ф. наркотик моддаларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ жиноятда айбланмоқда.

Эркакнинг ҳаракатларидан азият чеккан одамларни Бош элчихона ёки ИИБга мурожаат қилишни сўрашмоқда.

Янгиликлар