Навоийда 3 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Навоий вилояти Учқудуқ туманида 3 ёшли фарзандини 60 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига асосланиб Qalampir хабар бермоқда.

Хабарга кўра, фуқаро Д.Б. 2018 йилда туғилган қиз фарзандини фуқаро И.га 60 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ИИБ тумани бўлимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир: 

Янгиликлар