Сирдарёда аёл 2 ойлик фарзандини сотгани маълум бўлди

Сирдарё туманида 2 ойлик фарзандини 3 минг долларга сотган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ТЭҚКБ хабар қилмоқда.

Фото: sxabar.uz

Хабарга кўра, 25 февраль куни 1996 йилда Навоий вилоятида туғилган 3 нафар фарзанднинг онаси фуқаро И.С. ўзининг 2020 йил 1 декабрь куни туғилган ўғил фарзанди Б.Б.ни тадбир иштирокчисига уч минг АҚШ доллари эвазига сотган вақтда ушланган.

Қайд этилишича, аёлдан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ТЭҚКБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар