Наманганда COVID-19’дан соғайганлар сони 856 кишига етди

Наманган вилоятида 28 август куни коронавирусга чалинган 16 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 903 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 856 нафари касалликдан соғайган, 5 киши вафот этган. Ҳозирда 42 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, 28 август куни Тошкент шаҳрида 462 нафар, Тошкент вилоятида 156 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Хоразм вилоятида 10 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар, Қорақалпоғистонда 2 нафар бемор соғайди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 28 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 720 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 37 873 фуқаро соғайган. Ҳозирда 2545 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар