Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 3932 нафар боладан қанчаси соғайгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 3932 нафар бола коронавирусдан зарарланган, 3293 нафари соғайган. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова АОКА залида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Қайд этилишича, республика бўйича бугунги кунга қадар 89 755 нафар бола карантинга олинган бўлиб, улар орасида COVID-19 аниқланганлар 3932 нафарни ташкил қилмоқда.

COVID-19 аниқланганлар орасида ёши бўйича таҳлил қилинганида:

  •  1 ёшгача — 190 нафарни (4,8 фоиз);
  •  3 ёшгача болалар — 683 (17,4 фоиз нафарни;
  •  3 ёшдан 7 ёшгача болалар — 934 (23,8 фоиз) нафарни;
  •  7-18 ёшгача болалар 2125 (54 фоиз) нафарида касаллик аниқланган.

Шунингдек, 3932 нафар касалланганлар орасида жами соғайганлар — 3293 нафарни (83,7 фоиз), бугунги кунда даволанаётганлар 639 нафарни (16,3 фоиз) ташкил этмоқда.

Маълумот учун, ҳозирги кунга қадар болалар орасида касалликнинг ўта оғир кечиши кузатилмади, ўлим ҳолати бўлмади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 28 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 613 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 37 200 фуқаро соғайган. Ҳозирда 3113 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар