Иштихонда қарийб 111 млн сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди
Самарқанд вилояти Иштихон туманида 110 миллион 871 минг сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро буюроси ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Хабарга кўра, Давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан қарздор «Mitan paxta tоzalash» акционерлик жамиятидан Давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.
Мазкур ҳужжат асосида Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб, томонларга юборилган. Ҳаракатлар давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди сўров хатлари юборилган.
Қайд этилишича, ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор «Mitan paxta tоzalash» акционерлик жамиятидан ундирувчи фойдасига 110 миллион 871 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилган.
Аввалроқ Конимехда қарийб 17 миллиард сўм, Сурхондарёда ғишт заводи хатловга олиниб 215 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилгани ҳақида хабар қилинганди.