Сурхондарёда ғишт заводи хатловга олиниб 215 млн сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди

Сурхондарё вилоятида ғишт заводи хатловга олиниб 215 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди. Бу ҳақида Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Маълум қилинишича, МИБнинг Қумқўрғон туман бўлими иш юритувда Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарорига асосан қарздор фермер хўжалигидан Давлат фойдасига жами 57 миллион 976 минг сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувга келиб тушган. Фермер хўжалиги рахбари расмий огоҳлантирилиб, 15 кунлик ихтиёрий муддат белгилаб берилган.

Белгиланган муддатда қарздорликни тўламагани сабали фермер хўжалигига тегишли бўлган «Суний қопламали мини футбол майдончаси» давлат ижрочилари томонидан хатловга олинган. Қарздорликни тўлаб қўйиши, акс холда хатланган мол мулк тегишли тартибда баҳоланиб реализация қилиниши тўғрисида огохлантирилгандан сўнг, 22 сентябрь куни қарздорлик тўлиқ тўлаб берилган.

Шунингдек, «Hunsamkam trans» МЧЖ жами 215 миллион 943 минг сўм солиқ қарздорлигини ўз вақтида тўламаган. Шу сабабли жамиятга тегишли бўлган «Ғишт ишлаб чиқариш цехи» МИБ ходимлари томонидан хатловга олинган. Сўнг, жамият рахбари 22 сентябрь куни қарздорликни тўлиқ тўлаб берган.

Аввалроқ Андижонда 170 миллиард сўмдан зиёд кредит қарздорлиги тўлангани ва Марҳаматда 700 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Қўрғонтепада юк машинаси хатлангандан сўнг 117 миллион сўм кредит қарзи тўлангани ва Самарқандда алимент тўламай келган эркакдан 45 миллион сўмдан ортиқ пул ундирилгани маълум қилинди.

Янгиликлар