Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021–2025 йилларга мўлжалланган миллий стратегия лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021–2025 йилларга мўлжалланган миллий стратегия лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабар берди.

Dollar, korrupsiya

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, у келгуси 5 йилликда коррупцияга қарши курашишдаги устувор вазифаларни белгиловчи ҳужжат бўлади. Уни тайёрлашда Грузия, Қозоғистон, Эстония, Малайзия, Индонезия, Италия, Буюк Британия тажрибаси ўрганилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон «Транспаренcй Интернатионал» халқаро ноҳукумат ташкилотининг Коррупцияни қабул қилиш индексида 146-ўринга кўтарилгани хабар қилинган эди. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон 2012 йилдаги 17 балл билан 170-ўринда қайд этилган. 2020 йилга келиб 26 баллга ва 146-ўринга кўтарилишга эришган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси жорий этилиши ҳақда хабар берилган.