ЙПХ ходимларига наркотестердан фойдаланишга рухсат берилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Йўл-патрул хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутади:

  • транспорт воситалари ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги ҳолатини аниқлашда наркотестер махсус мосламасидан фойдаланиш;
  • наркотестер махсус мосламаси ёрдамида транспорт воситалари ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги аниқланган ҳолларда йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар алгоритми.

Ҳужжат 28.03.2023 йилдан кучга кирди.

Янгиликлар