Абдулла Арипов Душанбе шаҳрига етиб борди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Душанбе шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда ЎзA хабар берди.

Хабарга кўра Абдулла Арипов Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун 29 сентябрь, сешанба куни Тожикистон пойтахтига етиб борган.

Душанбе халқаро аэропортида бош вазирни Тожикистон бош вазири ўринбосари Давлатшо Гулмуҳаммадзода кутиб олган.

Маълум бўлишича, комиссия кун тартибида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон—Тожикистон ишбилармонлари бизнес-форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш белгиланган.

Аввалроқ бош вазир Сўх туманига боргани ҳамда Aбдулла Aрипов видеоселекторда Раҳмат Маматов, Aзизбек Икромов ва Ботир Парпиевга ҳайфсан бергани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар