Тошкент туманида МЧЖ масъуллари 2,1 млрд сўмлик кредит ва субсидия маблағларини ўзлаштиргани аниқланди

Тошкент туманида кредит ва субсидия маблағларини ўзлаштирган МЧЖ аниқланди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда «О.Э.» МЧЖ раҳбари О.С. ва бошқалар ҳудудий тижорат банкининг Келес филиалидан хорижий давлатлардан наслдор қорамолларни олиб келиш ва кўпайтириш учун ажратилган 2,1 миллиард сўм кредит ва субсидия маблағини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.