Ўзбекистонда 2021–2023 йилларда Инвестиция дастури доирасида қанча иш ўрни яратилиши маълум қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 28 январь, душанба куни имзолаган қарорга биноан Республиканинг 2021–2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди. Дастур доирасида 928,7 триллион миқдордаги марказлашган ва марказлашмаган инвестициялар миқдоридаги  инвестициялар ўзлаштирилади. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» Telegram канали маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Инвестиция дастури 2021–2023 йилларда капитал қўйилмаларни ўзлаштиришнинг йиғма прогноз параметрлари, шунингдек, инвестициялар ва кредитларни ўзлаштириш ҳамда жалб қилишнинг прогноз параметрларини ўз ичига олади.

Ушбу прогноз параметрлари 928,7 триллион миқдордаги марказлашган ва марказлашмаган инвестициялар, жумладан 37,5 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар ўзлаштирилишини назарда тутади.

Шунингдек, дастурда 226 та янги ишлаб чиқариш қуввати ва 34 мингдан зиёд иш ўрни яратилишини назарда тутувчи 2021 йилда йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш кўзланган.

Хабарда айтилишича, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги тузилмасида Инвестициядан кейинги мониторинг бошқармаси ташкил этилди. Бошқарма фаолияти асосан инвестиция дастурлари доирасида яратилган ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларидан фойдаланиш даражасини таҳлил қилишга, лойиҳа ташаббускорларига кўмаклашишга қаратилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилда қанча хорижий инвестиция ўзлаштирилгани ва Боёвут туманида 50 та инвестиция лойиҳаси учун салкам 200 миллиард сўм маблағ сарфланиши маълум қилинганди. Шунингдек, Қашқадарёда 2021 йилда хизмат кўрсатиш соҳасида 650 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши хабар қилинганди.

Янгиликлар