Охирги сутка давомида дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолати ярим миллиондан ошди

Охирги сутка давомида дунёда 570 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда ЖССТ хабар берди.

ЖССТ хабарига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 101 миллион 053 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 182 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 570 976 янги ҳолати аниқланди, 15 716 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 102 миллион 042 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 206 мингдан ортиғи вафот этган.

Таъкидланишича, касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, ушбу мамлакатда  25,354 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,720 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,996 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,813 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,743 миллиондан ортиқ).

Шу билан бирга, бир сутка давомида АҚШда 155 203, Ҳиндистонда 18 855, Бразилияда 63 520, Россияда 19 238, Буюк Британияда эса 28 680 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Аввалрок, Дунёда COVID-19 юқтирганлар сони 100 миллиондан ошгани ҳақида хабар бериган эди.

Мавзуга доир: Бразилияда COVID-19 билан боғлиқ ғайриоддий ҳолат қайд этилди

 

 

 

 

Янгиликлар