Тошкент вилояти ҳокими ишдан бўшатилди

Президент фармонига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Махсус ракурс» Telegram каналида маълум қилинди.

Фото: «Kun.uz»

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 13 январ куни Ўзбекистон президенти тақдимномасига асосан, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши томонидан Рустам Холматов Тошкент вилояти ҳокими этиб иккинчи бора тайинланган эди.

Янгиликлар