Японияда қиз онасининг жасадини 10 йил давомида музлатгичда сақлагани маълум бўлди

Японияда 48 ёшли Юми Ёшино 10 йил олдин онасини ўлик ҳолда топганини ва жасадини яширганини айтиб ўтди, дея хабар қилади Euroasia.me интернет нашри.

Фото: EuroAsia.me

Ёшинонинг айтишича, у ўзлари яшаган Токиодаги уйдан кетишни истамаган

Полиция музлаган жасадда тан жароҳатлар йўқлигини айтиб ўтган. Ҳокимият эса аёлнинг ўлими вақти ва сабабини аниқлай олмаган.

Хабарларга кўра, жасад фаррош аёл томонидан топилган, чунки Ёшино ижара ҳақини тўламаганлиги сабабли квартирани тарк этишга мажбур бўлган. Полициянинг таъкидлашича, жасад музлатгичга танаси букланган ҳолда жойлаштирилган.

Юми Ёшино жума куни Токио яқинидаги Чиба шаҳридаги меҳмонхонада ҳибсга олинган.