Навоийда фуқарони гидрометаллургия заводига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган аёл ушланди

Навоийда фуқарони гидрометаллургия заводига ишга киритиб қўйиш учун 5000 доллар олган аёл қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура департаментнинг Учқудуқ туман бўлими томонидан прокуратура, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Д.М. исмли аёл фуқаро А.ни «Ауминзо-Амантай» конидаги 5-гидрометаллургия заводига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Анилқанишича, у бунинг эвазига 5000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар