Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган «KIA» автомобилларининг нархлари эълон қилинди

«KIA Motors» автомобилларининг Ўзбекистондаги нархлари эълон қилинди. Бу ҳақда компаниянинг Ўзбекистондаги сайти хабар берди.

«К5»
Фото: «KIA Motors»

Биринчи босқичда янги компаниянинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 мингта автомобилни ташкил қилади. Келгусида пайвандлаш ва кузовни бўяш цехлари ишга тушгач, у 100 мингтага етади.

Нархлар

«KIA»нинг Ўзбекистондаги сайтида «Seltos» кроссовернинг нархлари учта комплектацияда тақдим этилган:

  • Luxe — 229 900 000 сўмдан бошлаб;
  • Style — 252 900 000 сўмдан бошлаб;
  • Prestige — 279 900 000 сўмдан бошлаб.

«Седан K5» бешта комплектацияда тақдим этилган:

  • Comfort — 249 900 000 сўмдан бошлаб;
  • Luxe — 269 900 000 сўмдан бошлаб;
  • Prestige — 293 900 000 сўмдан бошлаб;
  • Style — 343 900 000 сўмдан бошлаб;
  • GT Line — 369 900 000 сўмдан бошлаб.

Аввалроқ Жиззаxда ноябрдан «KIA» автомобилларининг янги моделлари ишлаб чиқарилиши, Наманганда «Changan» бренди остида кичик юк автомобиллари ишлаб чиқарилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар