Наманганда темир йўлнинг ёритилмаган қисмида поезд «Lacetti»ни уриб кетди

Наманган шаҳрида 25 ноябрь куни темир йўлнинг ёритилмаган қисмида поезд «Lacetti»ни уриб кетди. Оқибатда ҳайдовчи ва йўловчилар ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Кадр: Telegram

Хабарга кўра, воқеа 25 ноябрь куни соат тахминан 18:30 да Наманган шаҳридаги Файзобод—Машад йўлида содир бўлган. Aндижондан ҳаракатланиб келаётган юк поезди ва «Lacetti» русумли автомашина тўқнашган. Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида «Lacetti»да бўлган ҳайдовчи ва унинг оила аъзолари воқеа жойида ҳалок бўлган.

Хабарда айтилишича, мазкур ЙТҲга поезд йўли ёритиш чироқлари билан таъминланмагани, керакли йўл белгилари ҳам ўрнатилмагани сабаб бўлган. Шунингдек, мазкур темир йўл кесишуви қўриқланмайдиган ҳудуд бўлгани ҳам айтиб ўтилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Aввалроқ Ҳазораспда темир йўл релси ёнида маст эркакнинг ухлаб қолиши сабаб Хива—Тошкент поезди 16 дақиқа тўхтаб қолгани ҳамда Фарғонада юк машинасининг йўловчи поездга урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар