Бухоро туманида темир йўлни кесиб ўтаётган 69 ёшли эркакни поезд босиб кетди (видeo)

Бухоро туманида 3 октябрь куни темир йўлни кесиб ўтаётган 69 ёшли эркакни поезд босиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, Бухоро туманида 3 октябрь куни Тошкент—Волгоград йўналишидаги йўловчи поезди Бухоро минтақавий темир йўл узелига қарашли бекатлар оралиғида ҳаракатланиб кетаётган пайтида тўсатдан ўз йўлида пайдо бўлган фуқарони босиб кетган. Оқибатда 69 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Бухоро транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ғиждувонда «Damas» 10 ёшли болани уриб юборгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар