1 декабрдан йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарима ошади — рўйхат

1 декабрдан бошлаб давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган БҲМ 3 фоиз миқдорда яъни 330 минг сўмдан 340 минг сўмга ошади.

Демак, 1 декабрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қуйидагича белгиланади:

  • Техник кўрик, «аптечка» — 170 минг сўм (айни вақтда 165 минг сўм);
  • Хавфсизлик камарини тақмаслик — 170 минг сўм (айни вақтда 165 минг сўм);
  • Ҳужжатсиз юриш — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм);
  • Суғуртасиз ҳайдаш — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм);
  • «Қизил» дан ўтиш — 680 минг сўм (айни вақтда 660 минг сўм);
  • Нотўғри «парковка» — 680 минг сўм (айни вақтда 660 минг сўм);
  • Телефонда гаплашиш — 1 млн 20 минг сўм (айни вақтда 990 минг сўм);
  • Рақамсиз ҳайдаш — 1 млн 700 минг сўм (айни вақтда 1 млн 650 минг сўм);
  • Тезликни ошириш (20 км/с) — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм);
  • Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 млн 700 минг сўм (айни вақтда 1 млн 650 минг сўм);
  • Тезликни ошириш (+40 км/с) — 3 млн 60 минг сўм (айни вақтда 2 млн 970 минг сўм);
  • Қарама-қарши ҳаракатланиш — 3 млн 400 минг сўм (айни вақтда 3 млн 300 сўм);
  • Маст ҳолда ҳайдаш — 8 млн 500 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 8 млн 250 минг сўм);
  • Мастлик текширувидан бош тортиш — 5 млн 100 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 4 млн 950 минг сўм);
  • Рухсатсиз «тонировка» — 8 млн 500 минг сўм (айни вақтда 8 млн 250 минг сўм);
  • «Тонировка» дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 13 млн 600 минг сўм (айни вақтда 13 млн 200 минг сўм).