БАА чет эллик бир неча соҳа вакилларига фуқаролик олиш имкониятини беради

Дубай 30 январда БАА Федерал қонуннинг фуқаролиги ва паспортлари тўғрисидаги Ижро этувчи регламентига инвесторлар, мутахассислар, махсус истеъдод эгалари ва уларнинг оилаларига маълум шартлар асосида амирлик фуқаролиги ва паспортини олиш имкониятини берадиган ўзгартиришларни маъқуллади. Бу ҳақда WAM агентлиги хабар берди.

Фото: s2.reutersmedia.net

Хабарга кўра, ушбу қадам БААда мавжуд бўлган истеъдод ва малакаларни қадрлаш ва мамлакат равнақига, Амирликлар жамоатчилигига ҳисса қўшадиган соҳа вакилларини жалб қилишга қаратилган.

Қайд этилишича, Амирлик фуқаролигини олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин бўлган тоифаларга қуйидагилар киради: сармоядорлар, шифокорлар, мутахассислар, ихтирочилар, олимлар, истеъдодлар, зиёлилар, рассомлар ва уларнинг оилалари (турмуш ўртоғи ва болалари), шу билан бирга, тузатишлар ҳозирги фуқаролиrни сақлаб қолишга имкон беради.

Шу билан бирга, Амирлик фуқаролигини олиш Ҳукмдорлар ва валиаҳд шаҳзодалар судлари, Ижроия кенгашлари ва Вазирлар Маҳкамасининг федерал ташкилот номинациялари асосида номзодлари орқали амалга оширилади.

Ўзгартиришлар ҳар бир тоифада бажарилиши керак бўлган шартларни белгилаб қўйди. Масалан:

  • Инвесторлар БААда мол-мулкка эга бўлишлари шарт.
  • Шифокорлар ва мутахассислар ноёб илмий интизомга ёки БААда талаб қилинадиган ҳар қандай бошқа илмий принципларга ихтисослашган бўлиши керак. Талабнома берувчининг илмий ҳисса, илмий тадқиқотлари ўз ихтисослиги бўйича таниқли ташкилотга аъзоликни олиш билан бир қаторда 10 йилдан кам бўлмаган амалий тажрибага эга бўлиши керак.
  • Олимлардан университет ёки илмий-тадқиқот марказида ёки хусусий секторда, шу соҳада 10 йилдан кам бўлмаган амалий тажрибага эга бўлган фаол тадқиқотчи бўлиши талаб етилади. Шунингдек, улар илмий соҳада нуфузли илмий мукофотга сазовор бўлиш ёки ўз тадқиқотлари учун сўнгги 10 йил давомида катта маблағ ажратиши керак. Шунингдек, БААнинг таниқли илмий муассасаларидан тавсиянома олиш мажбурийдир.
  • Иқтисодиёт вазирлигининг тавсияномасидан ташқари, БАА Иқтисодиёт вазирлиги ёки бошқа ҳар қандай нуфузли халқаро ташкилот томонидан тасдиқланган бир ёки бир нечта патентни олишлари шарт.

Аввалроқ, Ўзбекистонда 2020 йилда миграция агентлиги орқали хорижга чиқиб кетган фуқаролар сони очиқлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар