Ўзбекистонда 2020 йилда миграция агентлиги орқали хорижга чиқиб кетган фуқаролар сони очиқланди

Ўзбекистонда 2020 йилда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан жами 9558 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, хорижга юборилган 9 558 нафар меҳнат мигрантларининг қарийб 90 фоизи Россияга жўнатилган:

  • 7876 нафари Россияга;
  • 1419 нафари Қозоғистон Республикасига;
  • 242 нафари Жанубий Кореяга;
  • 13 нафари БААга ва бошқа давлатдарга юборилган.

Агентлик 2020 йилда соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботига кўра, ташқи меҳнат бозоридаги 265 та йирик иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан музокаралар ўтказилиб, уларнинг 88 таси билан келишувлар тузилган.

Музокараларда эса хориж меҳнат бозоридаги 141 та корхона ва ташкилотларда 67 124 та бўш иш ўринлари борлиги маълум қилинган. Шунингдек, агентликнинг Новосибирск, Екатеринбург, Самара ва Уфа шаҳарларида ваколатхоналари ўз фаолиятини бошлагани хабар қилинган.

Аввалроқ Россияда мигрантлар учун рус тили ва тарихидан имтиҳон тартиби ўзгариги ва Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари дуч келаётган энг катта 3 та муаммо ҳақида маълум қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаш учун хорижга чиқаётганда кимларга микроқарз берилиши хабар қилинган.