Ўзбекистонда дарсга кеч қолган талаба коронавирус тестини сохталаштиргани маълум бўлди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаcи коронавирус тестини сохталаштирди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабар берди.

Фото: akcent.site

Хабарга кўра, талаба тестни сохталаштирган ва дарсга кечга қолиб, хусусий поликлиникадан маълумотнома сифатида олиб борган.

Қайд этилишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари томонидан эпидемиологик суриштирув ўтказилган. Натижада, ушбу маълумотнома сохта эканлиги ва уни талабанинг ўртоғи сохталаштиргани аниқланган. Маълумотнома берган клиникага мурожаат қилинганда, унинг сохта эканлиги ёзма тарзда тасдиқланган.

Аввалроқ, oхирги сутка давомида дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолати ярим миллиондан ошгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар