Ховосда кучли шамол кўп қаватли уй-жойларнинг том қисмини учириб юборди — фото

30-январь куни соат тахминан 13:30 ларда Ховос тумани Пахтакор маҳалласи Кўклам кўчасида жойлашган кўп қаватли (2-қаватли) уйнинг том қисмини қаттиқ шамол учириб юборган. Бу ҳақда Сирдарё хабарлари Telegram канали хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа жойига зудлик билан туман ФВБ Ёнғин-қутқарув хизмати ходимлари етиб бориб, фалокат оқибатларини бартараф этишга киришган.

Ҳодиса гувоҳларининг маълум қилишича, содир бўлган ҳодиса натижасида инсонларнинг ҳалок бўлиши ёки тан жароҳати олиши кузатилмаган.

Шунингдек, ушбу бинонинг том қисми 2019 йил ёз ойларида профнастил билан капитал таъмирланганлиги маълум бўлган.

Аввалроқ, Сардобадаги талафотдан сўнг уйларни қайта қуришга қанча маблағ сарфлангани очиқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар