ИИВ вакили қамоқда коронавирусга чалинган маҳбуслар холати бўйича маълумот берди

28-январь куни AОКAда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИИВ ЖИЭББ бўлими бошлиғи Баҳодир Юсупов озодликдан маҳрум этилиб, жазони ўташ жойларида сақланаётган маҳбусларда коронавирус аломатлари аниқланганлиги ва улар қандай даволанганлиги ҳақида изоҳ берди.

Хабар берилишича, 4 ой мобайнида жазони ўташ муассасаларида коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Aммо кейинчалик ушбу муассасаларда ҳам инфекция қайд этилган бўлиб, ушбу ҳолат юзасидан ССВ томонидан даволаш ҳаракатлари кетма-кетлиги белгиланган. Мазкур кетма-кетликка биноан, инфекциянинг енгил шакли билан кассаланган маҳбуслар жазони ўташ муассасаларида даволанган.

«Коронавируснинг ўрта оғир ҳамда ўта оғир шакиллари билан касалланганларни ССВ тасарруфидаги 4 та худудда, жумладан: Буҳоро, Қашақадарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида даволаш ишлари олиб борилган», — дея таъкидлади Баҳодир Юсупов.

Маълум қилинишича, маҳбусларнинг 9 фоизида ушбу касаллик аниқланган бўлиб, ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

Инфекциянинг жуда оғир нормаси билан даволанаётган икки нафар касал Жиноят кодексининг 75-моддаси (Касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш оқибатида жазодан озод қилиш) ва Жиноят-ижроия кодексининг 165-моддаси (Жазо ижросини тугатиш асослари)га асосан вақтидан олдин озод қилинган.

Янгиликлар