Украинани тарк этганлар сони 7 миллионга яқинлашди
БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича олий комиссари бошқармаси маълумот беришича, Украинани жанговар ҳаракатлар бошланган 24 февралдан буён 6 801 987 киши тарк этган.
Украиналик қочқинларни қабул қилган мамлакатлар:
- Польша — 3 627 178;
- Руминия — 989 357;
- Россия — 971 417;
- Венгрия — 682 594;
- Молдова — 479 513;
- Словакия — 461 164;
- Беларусь — 30 092 ни ташкил этади.
Статистикада фақат Украина билан чегарадош мамлакатлар кўрсатилган (кейинчалик бошқа мамлакатларга йўл олган қочқинлар ҳам бор).